Элчихонада Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган конференция бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонасида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган «Саҳибқирон Амир Темур – Шарқнинг иккинчи Ренессанси асосчиси» номли илмий-маърифий конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Россиянинг етакчи олий ўқув юртлари раҳбарлари ва профессорлари, эксперт-таҳлил доиралари, жамоат арбоблари, шоирлар, шарқшунослар, шунингдек, Россиянинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ватандош талабалар иштирок этди.
Анжуманни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов очар экан, буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темурнинг Ўзбекистон миллий давлатчилиги тараққиётига, шунингдек, жаҳон тарихига қўшган ҳиссаси ва алоҳида ўрнини таъкидлади.
Б.Асадов Амир Темурнинг замонавий босқичда тобора ортиб бораётган ролини таъкидлаб, унинг буюк фазилатлари - давлатчилик донишмандлиги, ақл-заковати, жасорати, ватанпарварлиги, зукколиги ва букилмас иродасини алоҳида таъкидлаб, бу фазилатлар туфайли у ёш авлод учун ёрқин намуна эканлигини айтиб ўтди. Меҳмонларнинг алоҳида эътибори ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутувчи «Темур тузуклари»нинг аҳамиятига қаратилди.
Тадбир доирасида конференция иштирокчилари Амир Темурнинг жаҳон тарихига қўшган ҳиссасини юқори баҳолаб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Ўз навбатида, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси профессори Игорь Круговых икки мамлакат тарихи халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни бирлаштириб туришини таъкидлади. Замонавий миллий давлатчилик қурилишининг бир қисми сифатида тарихий мерос масалалари Янги Ўзбекистоннинг бугунги сиёсатининг ҳақиқатан ҳам муҳим таркибий қисмидир.
Бугунги кунда Ўзбекистонда миллий қурилиш ва анъанавий қадриятларга алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бу ҳолат Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган Тараққиёт стратегиясида ўз аксини топаётгани таъкидланди.
Россия давлат гуманитар университети профессори Даря Жигульская ушбу тадбирнинг муҳимлигини таъкидлади.
Д.Жигульская Ўзбекистонда буюк Амир Темур номи билан бутун бир давр боғлиқ эканини таъкидлади. "Биз унинг ифодасини Тошкент ва Самарқанддаги ёдгорликларда, миллий валюта ва давлат мукофотларини безатилишида кўрамиз," - деди у.
Амир Темурни эъзозлаш шунчаки тарихга ҳурмат кўрсатиш эмас, балки XIV асрдаги буюк империя ва XXI асрдаги замонавий давлат ўртасидаги ворисийликни таъминлайдиган миллатни жипслаштиришнинг жонли, динамик жараёни эканлиги алоҳида таъкидланди.
Анжуман давомида меҳмонларга Амир Темур ҳаётига оид қисқа метражли ҳужжатли фильм ҳам намойиш этилди, шунингдек, буюк давлат арбоби ҳаёти ва фаолиятига оид адабий, илмий ва публицистик асарлардан иборат китоб кўргазмаси ташкил этилди.