Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги Элчихонаси хабари

Россия Ички ишлар вазирлигининг Нижний Новгород вилояти бўйича бош бошқармасининг миграция масалалари бошқармаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 октябридан ушбу вилоятга визасиз мамлакатлардан келган хорижий фуқароларга, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларига, меҳнат патенти берилиши тўхтатиш чораси жорий этилди.
Маълумотга кўра, ушбу ҳудудда аввалроқ патент олган фуқаролар меҳнат фаолиятини давом эттириши ва зарурат туғилганда мазкур ҳужжатни қайта расмийлаштириши мумкин.
Зарур бўлган ҳолда, қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистон Республикасининг Қозондаги Бош консуллигига: +7 (843) 526-55-63, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин: +7 (925) 045-47- 44, +7 (926) 162-94-95.