Ўзбекистон Омбудсмани Россиядаги ватандошларнинг муаммоларини ўрганди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Россияга ташрифи доирасида ушбу мамлакатдаги ватандошлар билан учрашди.
Ўзбекистон элчихонасида ташкил этилган учрашувда Россияда яшаётган, вақтинча ишлаётган ва таълим олаётган ҳамюртларимиз иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда Феруза Эшматова "Янги Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгиланган муҳим мақсадлар ҳақида гапириб берди. Ўзбекистонни янада ривожлантиришда хорижда ишлаётган юртдошларимизнинг улкан салоҳиятини жалб этишга эътибор қаратилди.
Юртдошларимиз Омбудсманга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар, жумладан, меҳнат миграциясига оид саволлари билан мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар.