Ўзбекистон ва Россия етакчилари ЕОИИ саммити доирасида учрашув ўтказдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 27 июнь куни Минск шаҳридаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити доирасида учрашув ўтказдилар.
Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатини таъминлаш, устувор кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудларнинг самарали алоқалари ва фаол маданий-гуманитар алмашинувни қўллаб-қувватлаш борасида биргаликда амалга оширилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.