Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари «DOM.RF» акциядорлик жамияти вакиллари билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси вакилларининг 1997 йилдан буён уй-жой соҳасини ривожлантириш билан шуғулланувчи энг йирик молиявий институт ҳисобланган "DOM.RF" акциядорлик жамиятининг халқаро блоки вакиллари билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида томонлар уй-жой қурилиши соҳасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишди. Шаҳарсозликни режалаштириш ва бош-режаларни ишлаб чиқиш, қурилиш соҳасини рақамлаштириш, шунингдек, соҳа мутахассисларини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларини жалб қилган ҳолда ишчи алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди
.